top of page
1.jpg
00.jpg

O'zbekcha  Ўзбекча

TOPAS оқава (канализация) сувларини тозалаш автоном станцияси - хонадон, дача, кафе, ресторан ва дам олиш масканларидан чиқадиган барча турдаги ифлосланган сувларни тозалайди

TOPAS оқава (канализация) сувларини тозалаш автоном станцияси шаҳар оқава сувларини тозалаш станциясининг кичкиналаштирилган ҳамда такомиллаштирилган кўринишидир.

0001.jpg
Banner.png

Афзалликлари:

  • Қўланса ҳидлардан холи;

  • Тўлиб тошиб кетмайди;

  • Тозаланган сувни қайта ишлатиш мумкин, масалан гуллар, дарахтларни суғориш, йўлакларга сепиш, машина ювиш;

  • Ассенизатор машина (1) чақириб торттириш шарт эмас, чунки станция ичида барқарорлаштирилган балчиқ (2) йиғадиган сиғим мавжуд;

  • Барқарорлаштирилган ортиқча балчиқ ҳар 6-9 ойда станция ичидаги мавжуд эйрлифт (3) ёрдамида чиқариб олинади ва ўсимликлар учун ўғит сифатида фойдаланиш мумкин;

  • Ўзбекистон норма ва стандартларига тўла жавоб беради;

  • Кафолат муддати – 5 йил;

  • Полипропилен листдан ясалган пишиқ корпус;

  • Чиримайдиган компонентлар қўлланилган;

  • Узоқ муддат хизмат қилади (50 йилгача);

  • Расмий сервис хизмати мавжуд;

  • Чуқур ўра қазилмайди ва атрофидаги биноларга салбий таъсир кўрсатмайди;

  • Ховли ичига ёки биноларга яқин жойга ўрнатишга руҳсат этилади, чунки ўзидан ёмон ҳид ва шовқин чиқармайди;

  • Минимал даражада электр энергияси сарфлайди;

  • TopolWater компанияси ўзи ишлаб чиқарган замонавий компьютер блоки ТОМ (4) да ишлаганлиги сабабли Wi-Fi орқали станциянинг иш фаолиятини назорат қилиш мумкин;

  • Сувда эрийдиган чиқиндиларнинг барчасини майдалаб юбориш хусусиятига эга;

  • Сувда эримайдиган чиқиндилар (памперс, намлантирилган салфеткалар, целлофан пакетлар ва ҳкз)ни тутиб олувчи қурилмага эга.

Камчиликлари:

  • Электр энергия 6 соатдан ортиқ муддатга ўчмаслиги керак;

  • 6 соатдан ортиқ электр токи узилиб қолса қайта ишга тушиши вақтида канализация ҳиди чиқиши мумкин;

  • 6-9 ойда 1 марта орттирилган барқарорлаштирилган балчиқни (5) ташқарига чиқариб ташлаш керак;

  • Ишлаб-чиқариш корхоналаридан чиққан технологик чиқиндиларни тозаламайди.

544444_edited.png

Topas қандай ишлайди?

Унинг ишлаш принципи SBR технологиясига ва анаэроб-аэроб бактерияларни тўғри ривожлантириш тизимига асослаган. SBR – (sequence batch reactor) даврий ҳаракатли реактор, яъни, биргина биореактор 4 та функция (аэрация6, чўкиш, актив балқични ажратиб олиш ва тозаланган сувни сузиб олиш)ни ўз ичига олади. Шунинг учун TopolWater оқава сувлар тозалаш станциялари бошқа технологиялардан ихчамлиги, юқори самарадорлиги ҳамда арзонлиги билан рақобатбардошлик лидерлигини бир неча ўн йиллардан бери бутун дунёда сақлаб келади.

Станциянинг ишлаш принципи:

0002.jpg

1-босқичдаги TOPAS станциясининг ёйилган схематик кўриниши

0003.jpg

2-босқичдаги TOPAS станциясининг ёйилган схематик кўриниши

(1)

72.jpg

 Оқава сувлар станцияга етиб келганида 1-босқич бошланган бўлади ва унинг таркибида жуда кўп миқдорда бадбўй ҳидли анаэроб ва оз миқдорда ҳидсиз аэроб бактериялар бўлади ва улар биринчи бўлиб қабул қилиб олиш камерасига тушади. У ерда дастлабки жараёнлар – махсус майда пуфакчали аэрация ёрдамида сувда эрийдиган моддаларни майдалаш ва денитрификация (бадбўй ҳидни йўқотиш) жараёни амалга оширилади. Бир вақтнинг ўзида оқава сув таркибида бўлган намлантирилган салфеткалар (влажные салфетки), полиэтилен пакетлар ва бошқа сувда эримайдиган жисмларни механик панжарадан ўтказади. Дастлабки тозаланишдан ўтиб олган оқава сув эйрлифт насослари ёрдамида биореакторга ўтказилади. Бу вақтда аввалги циклда тозаланган сув қумли фильтрдан иккиламчи тозаланишдан ўтиб ташқарига чиқарилади.

Юқорида келтирилган барча жараёнларни TopolWater компанияси ишлаб чиқарган ТОМ компьютер блоки билан иш жараёнини хатосиз бошқаради. ТОМ компьютер блоки билан ҳар битта станция жихозланган.

png.jpg

    1 та циклнинг меъёрий вақти 4 соат, суткасига 6 та циклни ташкил этади. Одатда, TopolWater станциялари 33% гачаортиқча юклама қабул қилишга қодир, зарурат бўлганида ТОМ компьютери юкламани аниқлайди ва цикл даврийлигини қисқартиради, яъни 1 циклнинг вақтини автоматик равишда 3 соатга ўзгартиради. Ушбу холатда суткасига 8 та циклни ташкил этади.

 

Бордию, дала ҳовли (дача)га ўрнатилса, одатда дам олиш кунлари оқава сув станцияга келади, иш кунлари ҳеч ким сувдан фойдаланмаслиги мумкин. Бундай холатда станция 6 соат мобайнида оқава сув келишини кутади. Агар оқава сув келмаса станциядаги аэроб бактерияларни соғ холатда сақлаш ва электр энергияни тежаш ҳамда станция жихозларини умрбоқийлигини таъминлаш мақсадида ТОМ компьютери ЭКО-режимига ўтади.

 

Эко-режимда ҳар 30 дақиқада станция 10 дақиқага “уйғонади”, аэроб бактерияларни кислородга тўйинтиради, қабул қилиш камерасига оқава сув келган ёки келмаганини аниқлайди, агар келган бўлса нормал иш жараёнида ўтиб олади, агар қабул қилиш камерасида сув сатҳи минимал даражадан кўтарилмаган бўлса “ухлаш”ни давом эттиради.

TOPAS станциялари корпуси ва ичидаги қувурлари полипропилендан, деталлари эса зангламас пўлат ва латундан ясалган, шунинг учун умрбоқийлиги – 50 йилгача.

Ҳаракатланадиган қисмларига (ҳаво пуркагич, эл.клапан, сервоклапан, аэратор, эйрлифт, дозатор)

кафолат – 5 йил.

Шовқин

TOPAS станцияларида ҳаво пуркагич шовқин чиқарувчи қисм ҳисобланади ва ёпиқ қутига жойлаштирилганлиги сабабли ташқарига шовқин таратмайди.

Станцияни ишга тушириш тартиби:

TOPAS станциялари заводдан гидросинов ва автоматикалари текширилиб 100% тайёр холатда сотувга чиқарилади.

TopolWater техник каталоги ва TOPAS станциясининг паспортига мувофиқ ер сатҳидан 0.7-1.2м чуқурликда тортиб келинган оқава сув қувури ва тайёрланган котлованга станция жойлаштирилади, вертикал ва горизонтал текисликлар текширилади.

 

Аввал станция қабул қилиш камераси деворида оқава сув қувури уланиши учун тешик очилади ва муфта пайвандланади. Кейин станция ичига тоза сув 1м гача қуйилади. Сув сатҳи 1м га етганидан кейин станциянинг ташқи томони кўмилади ва станция 1.8м гача тоза сув билан тўлдирилади.

 

Юқоридаги босқичлар амалга оширилганидан кейин станция эл.токига улаб қўйилади ва станция автоматик равишда ишга тушади.

Станция тўла иш режимига ўтиши, яъни аэроб бактерия шаклланиши учун одатда 1 ойгача вақт талаб этилади. Агар биореакторга махсус бактерия қўшилса бу муддат 1 суткани ташкил этади.

Технологик терминлар:

  • Ассенизатор машина – ўралардан чиқинди сувларни тортиб оладиган махсус машина.

  • Аэрация – оқава сувлар таркибидаги органик моддаларни оксидлаш учун ҳаво пуркагич ва аэратор ёрдамида кислородга тўйинтириш.

  • Биореактор – халқаро терминда аэротенк деб ҳам аталади. Органик асосли ифлослантирувчи моддалардан оқава сувларни фаоллаштирилган балчиқ қатламида жойлашган микроорганизмлар билан оксидлаш орқали тозалаш учун сиғим.

  • Актив балчиқ – оқава сувларни тозалашдан кейин ҳосил бўлган фаоллаштирилган ҳидсиз балчиқ. Фаоллаштирилган балчиқ Topas станцияларида оксидланиш жараёнини жадаллаштиради.

  • Анаэроб бактериялар – таркибида кислород бўлмаган ифлослантирувчи микроорганизмларни ташкил этувчи бадбўй ҳидли бактериялар.

  • Аэроб бактериялар – таркибида эрига кислород бўлган, анаэроб бактериялар ва кислород билан озиқланадиган, ифлосланган оқава сувларни тозалаш хусусиятига эга ҳидсиз микроорганизмлардан ташкил топган биореакторда яшайдиган тирик бактериялар.

  • Барқарорлаштирилган балчиқ – биореакторда  ҳосил бўлган ортиқча балчиқни мувофиқлаштирилган балчиқ сиғимида сақланади.

  • Эйрлифт – сув ва ҳавонинг солиштирма оғирлиги ўртасидаги фарқ сабабли қурилмага ҳаво босим остида берилганида эйрлифт сувни кўтариб беради.

  • Чўкиш жараёни – халқаро тилда седиментация жараёни деб номланади. Бу жараёнда анаэроб бактериялардан ташкил топган актив балчиқнинг биореакторда чўкдириш (тиндириш) амалга оширилади.

  • Декантер – TopolWater компанияси томонидан ихтиро қилинган қурилма бўлиб, биореакторда чўкинди хосил бўлганидан кейин юқори қисмдаги тоза сувни сузиб олиш хусусиятига эга.

  • ТОМ компьютер блоки - TopolWater компанияси томонидан ихтиро қилинган комьютер блоки бўлиб, оқава сувларни тозалаш станциясининг барча жараёнларини бехато бажарадиган, вазиятга қараб автоматик равишда фаолиятини такомиллаштирадиган электрон қурилма.

bottom of page